“Реал” Мбаппени аввал “синдириб”, кейин олади!

Франция терма жамоаси ва ПСЖ юлдузи Килиан Мбаппенинг “Реал”га кўчиб ўтиши жуда кўп муҳокама қилинмоқда.

Ўтган йили “Реал” сўнгги паллада ўз орзу қилган бу ҳужумчидан қуруқ қолганидан кейин ўртадаги муносабатлар бузилган.

Манбаларнинг таъкидлашича, шунга қарамай,  мадридликлар Мбаппени ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бунинг учун 24 ёшли тўпурар айрим шартларни бажариши керак.

“Реал”нинг биринчи талаби шундан иборатки, Мбаппе жамоага эркин агент сифатида текинга келиши керак. Мбаппенинг шартномасида 2024 йили у Париж клуби билан амалдаги шартномани бекор қилиши мумкинлиги ҳақида банд бор.

Мадридликларнинг иккинчи талабига кўра, Килиан 2021 йилнинг ёзида “Реал”га ўтишдан бош тортгани ва трансферни барбод қилгани учун оммавий тарзда узр сўраши керак.  

Мбаппе бу талабларни бажарадими ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!