“Реал” Мбаппени олиш учун сўнгги уринишни амалга оширади

Marca нашрининг ёзишича, “Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппени трансфер қилиш учун сўнгги уринишини январда амалга оширади.

Мадридликлар франциялик форвардга 2022 йилдаги таклифни қайта тақдим этади. Унга кўра, футболчига солиқларни чиқариб ташлангандан қўлига тегадиган 26 миллион евро йиллик маош ва клуб билан шартнома имзолаши учун 130 миллион евро бонус берилади.

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунланади. 25 ёшли футболчи январдан бошлаб, бошқа клублар билан музокарага киришиш ҳуқуқига эга.

Парижликлар ҳам Килианни янги келишувга кўндириб, узоқроқ муддат ўз сафида олиб қолишга ҳаракат қиляпти.

Англиянинг бир неча катта клублари ҳам Мбаппени трансфер қилиш мақсадида ҳаракатга келган. Футболчининг ўзи келажаги борасида аниқ маълумот бергани йўқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!