“Реал” Мбаппени тузоққа туширмоқчи

“Реал” раҳбарияти Килиан Мбаппени Мадридга олиб келиш учун айёрона усулни қўлламоқда.

ПСЖ ёш ҳужумчисини сотиш ниятида эмас. Қолаверса, жаҳон чемпионининг трансфери 180 миллион евродан баланд туради. “Реал” ҳеч қачон бунча пулга ўйинчи олмайди. Шунинг учун мадридликлар Килианнинг ўзи билан келишиб олишни маъқул кўрмоқда.

Унга кўра, Мбаппе яна икки йилдан сўнг шартномаси якунланиши билан “Реал”га кўчиб ўтишга розилик берса, мадридликлар унга 100 миллион евро миқдорида бонус беради. Бу пулни олиш учун Мбаппе ПСЖ билан шартномани узайтирмаслиги ва бошқа клублар таклифига кўнмаслиги керак.

Бундан ташқари, Мбаппеда “Ливерпуль”нинг ўта манфаатли таклифи бор. Инглизлар футболчига олти йиллик шартнома ва бу муддат ичида 300 миллион евро маош ваъда қилмоқда.

21 ёшли футболчи жорий мавсумда 33 та ўйинда, 30 та гол урди ва 17 та голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!