"Реал" меҳмонда 10 киши бўлиб ўйнаган "Аталанта"ни аранг енгди!

Европа Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Аталанта" - "Реал" Мадрид баҳси ўз ниҳоясига етди. Кутилганидек шиддатли ўтмаган ушбу учрашувда мадридликлар рақибини Мендининг сўнгги дақиқаларда урган биргина голи эвазига мағлуб этди.

Эътиборли жиҳати шундаки, ўйиннинг 17-дақиқасида бергамоликлар аъзоси Фройлер рақибига нисбатан енгил қоида бузилишини амалга оширгач, ҳакам томонидан қизил карточкага лойиқ кўрилди. Бундан ташқари жамоанинг асосий ҳужумчиси Дуван Сапата ҳам жароҳат олиб майдонни тарк этди. Шунча нарсага қарамай, "Реал" бу "Аталанта"ни енгишга анча қийналди. Бироқ, якун уларнинг фойдасига ишлади.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 17-март куни ўтказилади.

  • 90+1'

    Каземиро жарима майдончаси ичидаги палапартишликдан унумли фойдалана олмади. 

  • 90+'

    Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 87'

    ГОООООООООООООООООЛЛЛ!!! Ферлан Менди вазиятдан унумли фойдаланди ва ҳисобни очди! Ғалаба голи???

  • 86'

    Боягина ўйинга қўшилган Иличич майдонни тарк этиб, ўрнига Руслан Малиновский ўйинга қўшилди.

  • 86'

    "Аталанта"да ўзгариш: Йоаким Мехле ўрнига Жозе Паломини ўйинга қўшилди.

  • 85'

    Тони Кроос "Реал"нинг бурчак тўпини ижро этади.

  • 81'

    Уго Дуро хавфли вазиятдан унумли фойдалана олмади. Тажриба йўқлиги сезилди.

  • 79'

    Тони Крооснинг зарбаси ўнг устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 76'

    Зидан яна бир ўзгаришни амалга оширди: фаол Иско ўрнига Уго Дуро ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 76'

    "Реал"да ўзгариш: Марко Асенсио ўрнига академия тарбияланувчиси Серхио Аррибас ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Васкес қўли билан ўйнаб юборди. Қоида бузилиши.

  • 71'

    "Аталанта" аъзоси Робин Госенс қўпо ўйин учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 70'

    "Реал" Мадрид тўпни ишонч билан назорат қиляпти.

  • 66'

    Иско яккама-якка курашларда ғолиб чиқиб, ҳаммани ортда қолдиряпти, бироқ сўнгги ҳимоячига келганда фаоллик рақибга ўтиб кетяпти.

  • 61'

    Васкеснинг калит паси ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 57'

    "Реал"да ҳам захиралар ишга солинади: Винисиус Жуниор ўрнига Мариано Диас ўйинга қўшилди.

  • 56'

    "Аталанта"да ўзгариш: Муриэль ўрнига Иличич ўйинга қўшиладиган бўлди.

  • 55'

    Ферлан Менди қўполлиги сабаб сариқ карточка билан огоҳлантирилди.

  • 54'

    Кроос такрорий бурчак зарбасини тепадиган бўлди.

  • 53'

    Тони Кроос бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 52'

    Иско жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, бироқ ҳимоячилар фаоллик қилиб, хавфни бартараф этишди.

  • 49'

    Бурчакдан амалга оширилган узатма аниқ чиқди, хавфли вазият эса яхши якунланмади.

  • 48'

    Модричнинг зарбаси дарвозадан бирозгина юқорилаб кетди!

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Биз ҳам қайтамиз.

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунланди. Кутилганидек шиддат йўқ. Танаффус.

  • 45+3'

    "Реал"нинг сўнгги ҳужуми ноаниқ якунланди.

  • 45+1'

    Жаримадан узатилган тўпни Каземиро дарвозага йўналтирди, бироқ Галлини суперсейви билан хавфни бартараф этди!

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 45'

    Винисиусга нисбатан Толои ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси.

  • 44'

    Иско офсайдда қолиб кетгани боис ҳужум тўхтаб қолди.

  • 44'

    "Реал" бергамоликлар жарима майдони атрофида позицион ҳужум ташкил этмоқда.

  • 43'

    Васкесда ҳаммаси жойида. У ўйинни давом эттиряпти.

  • 43'

    Васкес жароҳат олди шекилли. У оқсоқланиб юрибди.

  • 42'

    "Реал" жарима майдончаси ичида 2 футболчи тўқнашиб кетди ва йиқилди. Ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигин кўрсатди. Асенсио томонидан амалга оширилган тезкор қарши ҳужум ноаниқлик сабаб якунланди.

  • 41'

    Куртуа бугун анча зерикади шекилли. Муриелнинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 40'

    Бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият юзага келди, Асенсионинг зарбасини дарвозабон Пер Луижи-Галлини ушлаб олди.

  • 39'

    Винисиус ажойиб вазиятга чиқиб кетди ва дарвозага зарба берди, ҳимоячи фаол, бурчак тўпи.

  • 38'

    Бурчак тўпи амалга оширилди, Модричнинг узоқдан йўллаган зарбаси баландлаб кетди.

  • 37'

    Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олган Иско қийинчилик билан зарба беришга муваффақ бўлди, тўп рикошетдан сўнг майдон ташқарисига чиқиб кетди.

  • 33'

    "Аталанта" чиройли ҳужум амалга оширди, калит пас Куртуа томонидан эгаллаб олинди.

  • 32'

    Начо ўта агрессив ўйнади. Ҳакам уни оғзаки огоҳлантирди. Карточка кўрсатилиши ҳам мумкин эди.

  • 30'

    Дуван Сапата ўрнига Марио Пашалич ўйинни давом эттирадиган бўлди.

  • 29'

    Дуван Сапата ёрдамга мухтож. У катта эҳтимол билан ўйинни давом эттира олмайди шекилли.

  • 29'

    "Аталанта"нинг бошланмоқчи бўлган ҳужумини Куртуа эрта олдинга чиқиб бартараф этди.

  • 27'

    Муриель жарима майдончаси ичига узатма амалга оширди, муваффақиятсиз.

  • 25'

    Начо ўта тезкорлик билан 3 футболчининг орасидан ўтиб, дриблинг билан уларни ортда қолдирди ва ўткирлашиб кетган бурчакдан дарвозага зарба берди! Бироқ тўп анча юқорилаб кетди! Гол бўлган тақдирда ҳафта голи бўлиши шубҳасиз эди!

  • 23'

    Каземирога сариқ карточка кўрсатилди. У кейинги учрашувни ўтказиб юборадиган бўлди.

    "Реал" аъзолари кўплаб паслар амалга оширишяпти, рақиб хатоси пойланяпти.

  • 20'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Сапата ва Начо тўқнашиб кетди. Начо майдонда ётибди.

  • 19'

    Жаримадан тўпни Иско дарвозага йўллади, жонли деворга тегиб қайтган тўпни "Реал" аъзоси баландга тепиб юборди.

  • 18'

    Қизил карточка! Фройлер яхши вазиятга чиқиб кетаётган Винисиусни йиқитиб юборди! Ҳакам унга дарҳол қизил карточка кўрсатди! Жарима зарбаси.

  • 16'

    Дуван Сапата офсайдда қолиб кетди.

  • 15'

    Муриель бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 15'

    Луис Муриель жарима майдончаси ичига тўпни оширди, лекин узатма анча кучлилик қилди.

  • 10'

    Тони Кроос хавфли вазият юзага келтириши мумкин эди, бироқ дарвозабон фаоллик қилди.

  • 8'

    "Аталанта" футболчилари қисқа паслар билан тўпни бир-бирига ошириб бермоқда. Ўйинни улар яхши ташкил этишди.

  • 6'

    Луис Муриель ажойиб рейддан сўнг жарима майдончаси ичига тўпни узатмоқчи бўлди, бироқ узатма сифатсиз чиқди.

  • 4'

    Муриелнинг узатмасини ҳимоячи осонгина бартараф этди.

  • 2'

    Винисиус Жуниор жарима майдончаси ичига тўпни узата олмади. Узатма ҳимоячилар томонидан блокланди.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда. ЕЧЛ мадҳияси янгради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! "Аталанта" - "Реал" баҳси ҳозир бошланади. Ўйинни матнли трансляцияда кузатиб боринг. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!