"Реал" меҳмонда ғалабага эришиб, "Атлетико"га етиб олди

Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Эйбар" - "Реал" беллашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Биринчи таймда аввалида Бензема ва Модрич томонидан киритилган голларга мезбонлар сафидан Кике жавоб қайтарди. Учрашув якуни арафасида Лукас Васкес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

Ғалаба орқали "қаймоқранглилар" ҳисобидаги очколар 29 тага етиб, "Атлетико"га етиб олди. Тўплар нисбатидаги устунлик эвазига "матрасчилар" 1-поғонада турибди. Шунингдек, Симеоне шогирдларида 2 та захира ўйини ҳам мавжуд. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+3'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Васкес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келиб қўйди. 

  • 90+1'

    Бигаснинг қулай вазиятдан берган зарбасини Куртуа қайтарди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Посонинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 85'

    Васкес ҳужумда қоидани бузди. 

  • 83'

    Жарима майдони ичида тўп Рамоснинг қўлига теккандек кўринди. Ҳакам ВАРни кўрди. Ҳаммаси жойида, пенальти йўқ. 

  • 80'

    Сальватьерранинг жарима майдони томон узатмаси ўтмади. 

  • 77'

    Кевин Родригес ҳужумда фол ишлатди. 

  • 74'

    Асенсионинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. 

  • 73'

    Модрич ва Родриго ўрнига Вальверде ва Асенсио майдонга тушмоқда. 

  • 72'

    Инуи ўрнига Леон майдонга ташланади. 

  • 68'

    Родригонинг зарбасини Дмитрович оёқлари билан қайтарди. 

  • 64'

    "Эйбар"нинг кетма-кет 2 та бурчак зарбаси самара келтирмади. 

  • 62'

    Карвахалнинг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборди. 

  • 60'

    Сальватьеррадан яна бир зарба. Ноаниқ. 

  • 58'

    Модрич ўзига узатилган тўпни бўйсундиришда хатога йўл қўйди. Рақиблар уни тепиб юборди. 

  • 56'

    "Эйбар" бурчак зарбасидан наф чиқара олмади. 

  • 53'

    Крооснинг узатмасига шериклари аниқ зарба бера олмади. 

  • 50'

    Сальватьерранинг зарба беришига ҳимоячилар йўл қўймади. 

  • 48'

    Бензема офсайдда қолиб кетди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Рамоснинг жаримадан тепган тўпи дарвоза устидан ўтиб кетди. 

  • 43'

    Арбилья сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 40'

    "Қироллик клуби" хотиржам тўпни назорат қилмоқда. 

  • 36'

    Бенземанинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 33'

    "Эйбар" "Реал" жарима майдони атрофида штурм уюштирмоқда. 

  • 30'

    "Реал" ҳимояланмоқда. 

  • 28'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кике олис масофадан Куртуа дарвозасини ишғол қилди. 

  • 27'

    "Эйбар" футболчисининг жарима майдонига узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб қолишди. 

  • 23'

    Инуи "Эйбар" сафидаги энг фаол футболчи бўлиб турибди. 

  • 20'

    Мезбон футболчисининг зарбаси анчагина ноаниқ чиқди. 

  • 18'

    "Эйбар" ўйинни мутлақ бой бериб қўймоқда. 

  • 16'

    Бензема Модричнинг чиройли узатмасини дарвозага аниқ йўллай олмади. 

  • 13'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бенземанинг узатмасини Модрич дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 11'

    Тезкор гол "Реал"га қўшимча ишонч тақдим этди. Улар тўпни ўзида сақлаб турибди. 

  • 9'

    "Эйбар" ўзига келиб олиши зарур. 

  • 7'

    Васкеснинг зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди. 

  • 6'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Бензема илк ҳужумниёқ голга айлантирмоқда. Родригонинг узатмасига ва Каримнинг тўпни тўхтатиб олиш техникасига гап йўқ!

  • 5'

    Варан рақибига жарима майдонига кириб кетишга йўл қўймади. 

  • 5'

    "Эйбар" ҳужуми ноаниқ пас туфайли тўхтади. 

  • 3'

    "Реал" тўпни назорат қила бошлади. 

  • 1'

    Инуи Куртуа дарвозасидан бироз олдинга чиққанини кўриб қолди. Аммо зарба ўхшамади. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. Испания Ла Лигаси 14-турида "Реал" "Эйбар" майдонида меҳмон бўлади. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!