"Реал" меҳмонда очко йўқотди

Ла Лига 2-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" - "Реал" Мадрид учрашуви якунланди. Унда 0:0 ҳисоби қайд этилди.

Ҳар икки жамоа вакилларида ҳам яхши имкониятлар пайдо бўлганига қарамай, гоҳ дарвозабонлар жонбозлик кўрсатди, гоҳ ҳужумчилар мўлжалда адашди.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.

  • 90+2'

    Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Бензема воеалар ривожидан илгарилаб кетган эди.

  • 90+1'

    Винисиус ўрнига Аррибас ўйинга қўшилди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Андер Гевара ўрнига Урко Гонсалес майдонга тушди.

  • 87'

    Сильванинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини Варан танаси билан қайтарди. Энди у майдонда ётибди.

  • 84'

    Майдон эгалари стандарт вазиятдан наф чиқара олмади.

  • 81'

    Зиданнинг ўзгартиришлари ўйинни бироз кучайтирди. Биро гол учун камлик қилмоқда.

  • 79'

    "Реал" босим уюштиряпти. "Реал Сосьедад" ҳимояда бехато ўйнамоқда.

  • 76'

    Жуниор воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 74'

    Мезбонлар сафида Ойарсабаль ва Барренеччеа майдондан олинди. Уларнинг ўрнига Янузай ҳамда Баутиста ўйинга қўшилди.

  • 73'

    Мадридликлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.

  • 70'

    Модрич, Эдегор ва Родриго ўрнига Вальверде, Каземиро ҳамда Марвин ўйинга қўшилди.

  • 68'

    Кросснинг айлантириб берган зарбаси хавфли чиқди.

  • 67'

    Жамоалар темпни бироз туширишди.

  • 64'

    Родригонинг товони билан узатган тўпи дарвозабондан ўтмади.

  • 63'

    Испан футболи фахрийси Давид Сильва майдонга тушди. Унга Исак ўз ўрнини бўшатиб берди.

  • 62'

    Бенземанинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди. Ерлатиб берилган бундай зарбалар доим посбонларга муаммо туғдиради.

  • 60'

    Винисиуснинг техникаси бу сафар унга панд берди. Қисқа масофада икки рақиб орасига кириш айнан ўша вазиятда хато эди.

  • 59'

    Родригонинг тезлиги узатилган тўпга етиш учун камлик қилди. "Реал"нинг ҳужуми узилиб қолди.

  • 56'

    Карвахалнинг "пушка" зарбасини Ремиро базўр эгаллаб олди.

  • 55'

    Жуниор қанотдан тўпни жарима майдони марказидаги Эдегорга оширди. Аммо норвегияликдан аввал "Сосьедад" ҳимоячиси тўпга етиб келди.

  • 54'

    Менди тўпга ташланиш баробарида рақибининг оёғини ҳам босиб олди.

  • 53'

    Бенземанинг зарбаси йўлига Ариц тўғаноқ бўлди.

  • 51'

    Модрич жамоадошига тўпни ўтказиб, ўзи олдинга югурди. Биро шериги уни тушунмади.

  • 49'

    Спринтерлик пойгасида устун келган Варанга рақиби қўполлик ишлатди.

  • 47'

    Ойарзабалнинг узатмасини Барренеччеа дарвозага йўллади. Тўп бироз ноаниқ кетди.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45'

    Ўйиннинг биринчи таймига вақт қўшилмади. Танаффус!

  • 43'

    Куртуа шерикларининг хатосини моҳирлик билан юва олди. Деярли бирга-бир вазиятдан йўлланган тўпни бельгиялик кипер оёқлари билан қайтарди.

  • 42'

    Майдон эгалари бурчак тўпини ўйинга киритишди. Зарба ҳам йўлланди. Аммо Норманн мўлжалда адашди.

  • 40'

    Бенземанинг жарима майдони ичидан берган зарбаси хавфли чиқди. Аммо бироз ноаниқ.

  • 38'

    Бензема аввал бирга-бир вазиятда дарвозабонни алдади, кейин эса очиқ дарвозага тўғри зарба бера олмади.

  • 37'

    Рамоснинг яқин масофадан берган зарбаси рақиб ҳимоячисига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 35'

    Майдон эгаларининг хавфли тус олаётган қарши ҳужумини Варан бартараф этди.

  • 33'

    Родригодан алданган Анхель Муньоз уни қўллари билан ушлаб қолди ва сариқ карточкага лойиқ кўрилди.

  • 32'

    Зидан шогирдлари қанотларни тез-тез алмаштирмоқда.

  • 30'

    Тезкор қарши ҳужумга югураётган Бенземани тўхтатиб қолишди.

  • 29'

    Исакка тезликда ета олмаган Менди уни қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам эса уни огоҳлантирди.

  • 26'

    Винисиуснинг хавфли узатмасини Ариц Элустондо базўр қайтаришга эришди.

  • 24'

    Карвахалга нисбатан қўпол ҳаракат қилган Барренеччеа огоҳлантирилди.

  • 23'

    Корнердан узатилган тўпга интилган Рамос рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 22'

    Дарвозабоннинг тўпни ўйинга киритишдаги хатоси Родригонинг жарима майдончасига етказган узатмаси билан тугади. 

  • 19'

    Майдоннинг "Реал" учун ажратилган тарафида "қаймоқранглилар" тўп назоратини эгаллаб турибди. Мезбонлар прессингда.

  • 17'

    Кросс ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 15'

    Винисиус 3 рақиби қаршисида ожиз қолди.

  • 14'

    Бенземанинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

  • 12'

    Бир неча дақиқадан бери "қироллик клуби" вакиллари тўпни рақибга бермаяпти.

  • 10'

    Менди қанотдан яхши рейд уюштирди. Бироқ уни йиқитишди. "Реал"да стандарт вазият юзага келди.

  • 9'

    Энди сан-себастьянликлар тўпни ўзларида назорат қилмоқда. Меҳмонлар прессингда.

  • 6'

    Бензема "Сосьедад" футболчиси билан ҳаводаги курашда тўқнашиб кетди.

  • 4'

    Родригонинг узатмасини рақиб ҳимоячиси қайтарди. Меҳмонлар ўйинни фаоллик билан бошлади.

  • 2'

    Илк дақиқадалардан мадридликлар тўп назоратини қўлга олишга интилмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Ўйинолди маросимлари ўтказилмоқда. Оз қолди...

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади.

  • 0'

    Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ихлосмандлари! Танловингиз марказида бўлиш ёқимли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!