“Реал” менга хиёнат қилди

  • 28 января, 2023, 17:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” ҳимоясими Начо Фернандес клуб раҳбариятидан хафа бўлиб қолди. Diario AS нашрининг хабар беришича, испаниялик футболчи клубни унга хиёнат қилганликда айбламоқда.

Начонинг бундай фикрга келиши трансферлар билан боғлиқ. “Реал”  йил давомида иккта марказий ҳимоячи – Антонио Рюдигер ва Давид Алабани эркин агент сифатида жамоага қўшиб олди.

11 йил жамоага меҳнати сингган Начо клуб раҳбарияти унинг хизматларини инобатга олиб, кўпроқ ўйин амалиёти бериш орқали ўзини мукофотлашини кутган.

Лекин мураббийлар штаби бундай қўл тутмади. Начонинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди. Футболчи клуб билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи эмас.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию