“Реал” Модрич ўрнига Англиянинг энг кучли футболчисини олиб келади

“Реал” ёши ўтиб қолган Лука Модрич билан хайрлашишга тайёр. Хорватиялик футболчининг амалдаги шартномаси ёзда тугайди ва унга бошқа битим берилмайди.

38 ёшли плеймейкер Саудия Арабистони ёки АҚШга кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Мадридликлар эса, унга ўринбосар топиб қойди.

Todofichajes нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” айни пайтда “АРсенал”да ўйнаётган Деклан Райсни нишонга олган. Райс майдон марказини ушлаб туришда Англи Премьер-лигасида тенгсиз ўйинчи ҳисобланади.

“Вест Хэм” ўз тарбияланувчисини узоқ вақт гранд клубларга бермади. Бироқ ўтган йили ёзда “канонирлар” уларни трансферга кўндирди ва Райс учун 116,6 миллион евро тўлади.

Агар “Реал” футболчини олишни истаса, бундан кўпроқ харажат қилиши керак. Чунки 24 ёшли ярим ҳимоячи янги жамоаси билан беш йиллик шартнома тузганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Bahrom Yunusov
31/10/2023 22:13
Yana bir qolsa ziyon qilmaydi atak