“Реал” Моуриньога шарт қўйди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал Мадрид” раҳбарияти янги бош мураббий Жозе Моуриньога янги трансферлар бўйича шарт қўйди.

Португалиялик мутахассис ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғини янада кучайтиришни истамоқда. Аммо клуб раҳбарлари аввало амалдаги таркибдан бир нечта футболчини сотиб, янги ўйинчилар учун жой бўшатиш лозимлигини билдиришган. Фақат шундан кейин янги харидлар амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бу ёзда аллақачон Дензел Дюмфрис, Иброҳим Конате, Марк Кукурелья ва Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олган.

Шунингдек, Моуриньонинг “Интер” ҳимоячиси Алессандро Бастонига ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!