"Реал" муҳим ишга қўл уради

"Реал" клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор "қаймоқранглилар" билан шартнома узайтиришга рози бўлди, дея хабар беради "Globo Esporte".

Манбанинг маълум қилишича, "қироллик клуби"  футболчига 2028 йилгача мўлжалланган янги битим ва юқори маош таклиф қиляпти. Бразилияликнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида якунига етади.

Жорий мавсумида Винисиус 46 та ўйин ўтказиб, 20 та гол ва 20 голга ассистентлик қилди. Аввалроқ, Мадрид жамоаси Испания чемпионлигини қўлга киритганди, шунингдек, Анчелотти шогирдлари 28 май куни "Ливерпуль"га қарши Чемпионлар Лигаси финалида майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
21/05/2022 18:27
Yaxwi bupti vini zurda baribir