“Реал” муҳим қарорни эълон қилди

“Реал” раҳбарияти пандемиянинг клуб молиявий имкониятларига жиддий зарар етказганини инобатга олиб, ёзги трансферлар мавсумида янги футболчиларни сотиб олмаслигини ва имкон қадар ижарада юрган ўз ўйинчиларини ортга қайтариш орқали ўйинни кучайтиришга қарор қилганини билдирди.

Зинедин Зидан шогирдларининг Чемпионлар лигасидаги муваффақиятсизлигидан сўнг, жамоа бош директори Хосе Анхель Санчес ўйинчилар билан учрашув ўтказган. Мажлис давомида раҳбарият вакили жамоа ўйинидан қониқиш ҳосил қилаётгани, лекин янги футболчилар билан таркибни кучайтириш имкони йўқлигини тан олган. Дарвозабон Альфонс Ареоланинг ортга қайтариб юборилганини ҳам маблағ йўқлиги билан изоҳлаган.

Айни пайтда Зинедин Зидан бошқа жамоаларга ижарага бериб юборилган Альваро Одриосола, Мартин Эдегор ва Дани Себальосни ортга қайтарди ва мавсумолди йиғинида уларнинг имкониятини синаб кўришга қарор қилди.

Зидан “Арсенал”ни шокка туширди

“Реал”нинг рекорди йўқ бўладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!