"Реал" мундиални ёндирган 18 ёшли истеъдодни кузатмоқда
"Лилль" марказий ярим ҳимоячиси Айюб Буадди "Реал Мадрид" скаутлари диққат марказида экани маълум бўлди. Бу ҳақда спорт журналисти Мигель Серрано хабар бермоқда.
Манбага кўра, "Реал" 18 ёшли Марокаш терма жамоаси аъзосига жиддий қизиқиш билдирмоқда ва унинг ривожланишини анча вақтдан бери кузатиб келаётгани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Буадди "Лилль" таркибида барча мусобақалар ҳисобга олинган ҳолда 42 та ўйинда майдонга тушди ва бир бор голли пас муаллифига айланди.
Футболчининг амалдаги шартномаси "Лилль" билан 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали мутахассислари унинг бозор қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Аввалроқ матбуотда ёзилишича, ярим ҳимоячи келгуси фаолиятини давом эттиришни истаган янги клубини аниқлаб бўлгани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар