“Реал” мусулмон футболчи учун 71 миллион фунтдан воз кечишга тайёр

“Реал” раҳбарияти “Челси”дан ярим ҳимоячи Н’Голо Кантени олиш учун лондонликларга 71 миллион фунт беришга тайёр.

Мадридликлар Роман Абрамович клуби бу трансферга қаршилик қилмаслигига ишонмоқда. Чунки “Челси” ҳозиргача “Аякс” билан 36 миллион фунтга Ҳаким Зиеш трансфер қилишни келишиб қўйган. Шунингдек, Фрэнк Лэмпард жамоаси Тимо Вернерни қўлга киритишга яқин турибди. Германиялик футболчи учун эса клуб 53 миллион фунтдан воз кечиши лозим.

“Реал” вакиллари “Челси” бу харажатларни Кантени сотиш орқали қоплайди деган фикрда. Кантенинг ўзи коронавирусдан қўрққани боис жамоа машғулотларига энг кеч қўшилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!