"Реал" мухлислари учун ажойиб хушхабар!

"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро коронавирусдан соғайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Энди 28 ёшли бразилиялик футболчи "Вильярреал"га (21 ноябрь) қарши бўлиб ўтадиган Ла Лиганинг навбатдаги тур ўйинида “Қироллик клуби”га ёрдам бера олади.

Каземиро жорий мавсум “Реал” сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!