Ads

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Иско жароҳатидан фориғ бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 27 ёшли испаниялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳида шуғулланишни бошлаган ва у Ла Лиганинг 6-туридан ўрин олган “Осасуна”га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин.

“Реал”нинг бошқа бир етакчилари Марсело ва Лука Модрич эса ҳозирча якка тартибда машғулот олиб бормоқда.

Маълумот учун, “Реал” айни дамда 11 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. “Реал” – “Осасуна” учрашуви эса эртага Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.