"Реал" мухлислари учун қўшалоқ хушхабар!

"Реал"нинг икки етакчи футболчиси – Серхио Рамос ва Карим Бензема тез орада сафга қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, франциялик ҳужумчи бугун якка тартибда машғулот ўтказган. У 7 март куни “Атлетико”га қарши бўладиган Ла Лиганинг 26-тур учрашувида майдонга тушиши мумкин. Рамос ҳам, ҳозирча якка тартибда шуғулланмоқда. У 16 март куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсидан ўрин олган “Аталанта”га қарши ўйинда “Реал”га ёрдам бериши мумкин.

33 ёшли Бензема жорий мавсум 28 та ўйинда майдонга тушди ва 17 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. 34 ёшли Рамос эса, 18 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!