"Реал" мухлислари учун хушхабар

Испания матбуоти хабарига кўра, "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар тўпиғидан олган жароҳатидан деярли фориғ бўлди.

Таъкидланишича, икки ойлик танаффусдан сўнг бельгиялик футболчи тўп билан ишлаш машғулотларини бошлаб юборган.

Жорий мавсумда Азар "қаймоқрангликлар" либосида Испания чемпионати доирасида 10 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!