"Реал" мухлислари учун хушхабар! Алаба "Сити"га қарши ўйингача сафга қайтади

"Реал" футболчиси Давид Алаба тез орада сафга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг "Marca" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, ҳимоячи ЕЧЛ доирасида "Манчестер Сити"га қарши ва Испания кубоги финалида "Осасуна" билан бўладиган ўйинларда жамоасига ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" - "Осасуна" ўйини 7 май куни 01:00 да бошланса, "Сити"га қарши баҳс 10 май куни 00:00 да старт олади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!