
"Реал" мухлислари учун хушхабар!
«Реал» дарвозабони Кейлор Навас жароҳатидан тузалди ва умумий гуруҳ билан шуғулланишни бошлади. Бу ҳақда мадридликлар клуби расмий сайтида маълум қилмоқда.
Ушбу дарвозабон Коста-Рика терма жамоаси сафидаги ўйинлар вақтида белини жароҳатлаб олганжи. У Испания чемпионатининг 8-турида «Хетафе»га қарши ўйинни (2:1) ўтказиб юборди.
«Реал»нинг кейинги ўйини Чемпионлар лигаси доирасида: сешанба куни Мадридда гуруҳ босқичининг 3-турида «Тоттенҳэм»га қарши ўйин ўтказилади.
Фикрлар