"Реал" мухлислари учун зўр хушхабар!

Бразилиялик қанот ҳимоячиси Винисиус Жуниор "Реал" билан янги шартнома имзолади.

22 ёшли футболчининг "қироллик клуби" билан келишуви 2022/23 йилги мавсумда ОАВда эълон қилинган, бироқ расмий тасдиқ ҳали берилмаган. Diario AS хабарига кўра, 22 ёшли футболчи "Реал" билан 2027 йилнинг июнигача мўлжалланган янги шартнома имзолаган. Бу ҳақда футболчи таътилдан қайтганидан сўнг тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Винисиус Жуниор “Реал” сафида 225 та ўйин ўтказиб, 59 та гол ва 64 та голли узатмага муаллифлик қилган. У “қаймоқранглилар” таркибига 2018 йилнинг ёзида Бразилиянинг “Фламенго” клубидан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
San'atbek Agr
04/07/2023 12:48
Qanot himoyachisi emish