"Реал" мухлислари хотиржам бўлишлари мумкин. Мбаппе сотилмайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

ПСЖ клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг келажаги борасида якуний қарорга келди.

AS нашри тарқатган хабарга кўра, Франция чемпиони 21 ёшли франциялик футболчини ҳеч қандай маблағ эвазига ҳам сотмайди ва барча таклифларни рад этади. Аксинча, парижликлар, Мбаппе билан 2022 йилда ниҳоясига етадиган амалдаги шартномани узайтиришга урунишади. Агар, бу урунишлар самара бермаса ва шартнома узайтирилмаса, у ҳолда футболчи шартномаси охиригача ПСЖда тўп суради.

Аввалроқ, Мбаппега “Реал” жиддий харидор бўлаётгани ва унинг учун 300 миллион евродан воз кечишга ҳам тайёр эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!