“Реал” музейида Роналдунинг бюсти ўрнатилди (фото)
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби музейида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг бюсти пайдо бўлди.

Ушбу санъат асарининг муаллифи 52 ёшли Хосе Антонио Наварро Артеагадир. У герцогиня Альбанинг ёдгорлигини ишлагани билан машҳур бўлган ҳайкалтарошдир.

Артеагунинг ушбу бюстни ясашига сабаб, унинг ўғли айнан португалиялик форварднинг ашаддий мухлиси саналади.

Қайд этиш жоиз, бу Роналду учун ишланган иккинчи бюсти бўлди. Португалиянинг Мадейра оролидаги аэропортда ҳам унининг бюстини учратиш мумкин.