"Реал" мюнхенликларнинг "гапига кирмади"

  • 6 август, 2020, 15:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мюнхенликларнинг трансфер ҳуқуқи “Реал”га тегишли бўлган япониялик ҳужумчи Такэфуси Кубони ижарага олиш бўйича таклифи мадридликлар томонидан рад этилди.

Tecno

Ўтган йили “Токио” клубидан олиб келинган футболчи мавсум “Мальорка”да ўтказиб, ўз салоҳиятини кўрсата олди. У жами 35 та ўйинда, тўртта гол урди ва бешта голли пас берди.  

“Реал” раҳбарияти “Бавария”нинг 4,5 миллион евролик таклифини қабул қилмасдан, 19 ёшли футболчини “Гранада” ёки “Вильярреал”да ўйнатишни маъқул кўрмоқда.

Кубо асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2011-2015 йиллар давомида каталонияликлар академиясида шуғулланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!