"Реал" "Наполи" етакчисини нишонга олди

BEPUL PROPAN

"Реал" Мадрид ёзги трансферлар ойнасида "Наполи" футболчиси Фабиан Руисни сотиб олмоқчи. Клуб уни Тони Кроосга ўринбосар, деб ҳисобламоқда. 

Руис "Наполи" раҳбариятига жамоадан кетмоқчи эканини маълум қилган. У яна Испанияда тўп тепишни истамоқда. 

25 ёшли иқтидор эгаси "Реал Бетис" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Наполи"га 2018 йил келиб қўшилганди.

Маълумот ўрнида, Фабиан Руис жорий мавсум А Сериянинг 21 ўйинида 5 гол ва 3 ассист қайд этган. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию