“Реал” Неймар учун 310 млн евро таклиф қилгани рад этди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби матбуот хизмати ПСЖ жамоаси ҳужумчиси Неймар учун 310 миллион евро таклиф қилганини рад этди.

“Реал”нинг маълум қилишича, клуб томонидан Неймарга қилинган таклиф ҳақидаги хабарлар ёлғон. Мадрид клуби футболчи ёки ПСЖга таклиф билан чиқмаган.

Маълумот учун, Неймар 2017 йили “Барселона”дан 222 миллион евро эвазига ПСЖга кўчиб ўтган эди.