"Реал" Неймар учун рекорд миқдорда маблағ таклиф қилмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ёзда ПСЖ форварди Неймарни сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” 27 ёшли бразилиялик футболчи учун Париж грандига 350 млн евро тўлашга тайёр. “Реал” вакиллари футболчининг яқинлари билан боғланишган ва ўзларининг бу режаларини маълум қилишган. Эътиборлиси, мадридликлар Неймарга йилига 45 млн евро маош ваъда қилишмоқда.
Маълумот учун, Неймар ПСЖ сафига 2017 йилнинг ёзида 222 млн евро эвазига “Барселона”дан кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар