"Реал" нималар қилмоқчилигини биласизми?

"Реал" Мадрид ёзги трансферлар ойнасида бир қатор катта ўзгаришлар амалга ошириш ниятида. Маълум бўлишича, "қироллик клуби" янги футболчилар хариди учун 400 миллион евро сарфлашга тайёр. 

"Goal.com" нашрининг хабарига кўра, жамоани катта маош олувчи бир қатор ўйинчилар тарк этади. Чемпионлар лигасидаги ғалабадан сўнг улар 408 миллион евро атрофида трансферларга ажратиши мумкин.  

Бундан ташқари, "қироллик клуби" келаси мавсум учун футболчиларга тўланадиган маошларни сезиларли даражада оширади. Бу мавсум учун "қаймоқранглилар" 350 миллион евро маошлар учун 350 миллион евро сарфлаган бўлса, келгуси мавсумда бу кўрсаткич 650 миллион еврога кўтарилиши мумкин.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!