"Реал"нинг собиқ футболчиси Моуриньо жамоаси ўйинини қаттиқ танқид қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Реал Мадрид»нинг собиқ футболчиси Мигель Торрес Жозе Моуриньо қўл остидаги жамоа ўйинини танқидий баҳолади.

Унинг фикрича, мадридликлар ҳозирча мухлислар кутган даражадаги ўйинни намойиш эта олмаяпти. Торресга кўра, «Атлетико»га қарши баҳсда (1:2) «Реал» майдонга ғалаба учун эмас, кўпроқ дурангни сақлаб қолиш мақсадида тушган.

«Менда ҳозирги «Реал Мадрид» мухлислар кўришни истайдиган ўйинни кўрсата олади, деган ҳиссиёт йўқ. «Атлетико»га қарши ўйин бошиданоқ Моуриньо учун энг муҳими мағлуб бўлмасликдек туюлди. Шу боис, ўйлайманки, мадридлик мухлислар ҳозир кўпроқ жамоага аччиқ, ҳакамларга эмас», — деб таъкидлади Торрес Onda Cero радиоси эфирида.

«Реал» ҳозир Ла Лигада тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Жамоа пешқадам «Барселона»дан олти очкога орқада қолмоқда. Мадридликлар мавсум давомида аллақачон икки марта мағлубиятга учради. Жозе Моуриньо эса ёзда клубга қайтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!