“Реал” оғир жароҳатга учраган “юлдузча” бўйича муҳим қарорга келди

  • 17 сентября, 2024, 13:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” марказий ҳимоячиси Хоан Мартинес энди маҳоратини намойиш қила бошлаган паллада оғир жароҳатга йўлиқди.

Tecno

Мадридликлар бош мураббийи 17 ёшли истеъдод эгасини асосий таркиб машғулотлари ва ўйинларига жалб қилишни режалаштираётган эди.

Бироқ Хоан Мартинес энди келаси йилнинг февраль ойига қадар майдонга тушолмайди. Ёш футболчининг тиззасидан олган жароҳати кутилганидан жиддий бўлиб чиқди.

Marca нашрининг ёзишича, “Қироллик клуби” мутасаддилари ёш ўйинчига ишонишда давом этади. Унга оёққа турганидан кейин асосий таркибдан жой ажратилишини кафолатлашди.

Энди Мартинес клубдан янги шартнома олади. Унинг аввалги битими 2026 йилнинг ярмигача тузилган эди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию