“Реал” оладиган супертўпурарлар номи аниқ бўлди

“Реал” ёзда ҳужум чизиғини қайта ташкил қилади. Чунки асосий тўпурар Карим Бенземага қўшилиб, жамоа Эден Азар, Мариано Диас ва Марко Асенсио тарк этди.

The Guardian нашрининг таъкидлашича, мадридликлар Карим Бенземанинг ўрнига асосий номзод сифатида Ҳарри Кейнни танлаган. 29 ёшли футболчининг “Тоттенхэм” билан бир йиллик шартномаси қолган ва ёзда уни трансфер қилиш имкони бор.

Манбаларнинг таъкидлашича, “Қироллик клуби” Европа футболида ўзини кўрсатиб келаётган бир неча форвардлардан иборат рўйхат тузди.

Унга “Наполи” тўпурари Виктор Осимхен, “Интер” етакчиси Лаутаро Мартинес, “Челси”дан кетиш илинжида юрган Кай Хаверц ва “Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!