“Реал” олти футболчидан воз кечмоқда

“Қироллик клуби” раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси ёпилгунича олти нафар футболчисини сотиб юборишга қарор қилди.

Харажатларни қисқартириш, маошни тежаш ва трансфердан пул ишлаб олиш мақсадида мадридликлар ҳимоячилардан Альваро Одриосола ва Хесус Вальехо,  ярим ҳимоячилардан Иско, Дани Себальос ва Мартин Эдегор, шунингдек, ҳужумчи Лука Йовични бошқа жамоаларга ўтказиб юбормоқчи.

Айни пайтда бу футболчиларнинг аксариятига қизиқиш билдираётган жамоалар бор. Айрим ўйинчилар трансфери бўйича музокаралар бошланган.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!