"Реал" "Олтин тўп" соҳибига ультиматум қўйди

  • 07 Feb 21:25
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Ярим ҳимоячи Лука Модричнинг "Реал" билан амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига етади. Мадридликлар 37 ёшли футболчига янги меҳнат шартномасини таклиф қилишга тайёр.

Tecno

Бироқ "қаймоқранглилар" футболчига шарт қўйди - Модрич шу йилнинг июнь ойида Миллатлар лигасидан кейин Хорватия термасидаги фаолиятини якунлаши керак. Шундагина футболчи Мадридда қолиши мумкин. Бу ҳақда "Sportske News" нашри хабар берди.

Аввалроқ матбуотда Лука Модрич Хорватия терма жамоасида "Евро-2024"да ўйнашни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Маълумот учун, 2018 йилги "Олтин тўп" соҳиби жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 19 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Comments

You must be logged in to commet!