"Реал" орзусидаги футболчидан юз ўгирди
“Реал” мутасаддилари ёзда эркин агентга айланадиган “Манчестер Юнайтед” юлдузи Поль Погбани трансфер қилмайдиган бўлди.
“Қироллик клуби” анчадан бери франциялик ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилиб келаётган эди. Бироқ, 29 ёшли футболчининг катта маош талаб қилиши бу трансферга тўсқинлик қилади.
Маълумки, мадридликларнинг асосий нишони Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд ҳисбланади. Бу ўйинчилар ҳам энг кўп маош оладиган футболчилар тоифасига киради. Шу боис, Погбанинг харажатлари “Қироллик клуби”га ортиқча юклама бўлади.
Франциялик ярим ҳимоячининг ўзи Манчестердаги фаолиятидан қониққани йўқ ва янги шартнома тузмайди. Ҳозирча, Погбага асосий даъвогар сифатида ПСЖ ва “Ювентус” тилга олинмоқда.
Фикрлар