Ads

Мадриднинг “Реал” клуби якунланган 2017/18 йилги мавсумда 750,9 миллион евро даромад кўрганини маълум қилди.

Таъкидлаш керакки, бунга футболчилар трансферидан келган даромадлар киритилмаган. 2016/17 йилги (674,6 млн) мавсум билан солиштирганда “қироллик клуби” даромадлари 11,3% ошган.

“Реал”нинг соф даромади 31,2 млн еврога етган. Бу аввалги мавсумдагидан 45,9 фоизга (21,4 млн) кўпроқ деганидир.

Маълумотларга қараганда 2018/19 йилги мавсумда “Реал”нинг даромадлари 752 миллион еврога етиши кутилмоқда.