“Реал” ўйинчиси рақибга ўтиб кетмоқда
“Реал” га керак бўлмай қолган Иско фаолиятини Испания чемпионатининг бошқа клубида давом эттиришни истаяпти.
Маълумотларга қараганда, тажрибали плеймейкер “Севилья” сафидан жой олмоқчи. Андалусияликлар Искога икки йиллик шартнома таклиф қилган. Шунингдек, томонлар ўзаро келишув орқали битимни яна бир мавсум узайтириши мумкин.
Иско сўнгги мавсумда асосий таркибга кира олмади. У Ла Лигада атиги 14 марта майдонга тушиб, битта гол урди холос.
Бу футболчига "Рома" ҳам жиддий қизиқиш билдирганди.
Фикрлар