"Реал" ўз дарвозабонининг хизматларини Ла Лига дебютантига таклиф қилмоқда

Украиналик дарвозабон Андрей Лунин тез орада “Реал”ни тарк этади. Бу ҳақда Fichajes нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қироллик клуби” ушбу посоннинг хизматларини Ла Лигага қайтган “Мальорка”га уни ижарага олишни таклиф қилмоқда. Гап шундаки, Кейлор Навас “Реал”дан кетишни хоҳламади. Шу боис айнан коста-рикалик футболчи жамоанинг асосий дарвозабони ҳисобланган Тибо Куртуага ўриндош сифатида тўп суради.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Лунинни бундан бир йил муқаддам “Заря” клубидан 8,5 млн евро эвазига сотиб олган эди. У ўтган мавсумни “Леганес” сафида ижарада ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!