"Реал" ўз юлдузини "Барселона"га қўйиб юбормоқчи эмас

Мадриднинг "Реал" клуби Марко Асенсио билан шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. 

Унинг амалдаги шартномаси шу йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 

"Marca" хабарига кўра, вингер Мадрид клубида қолмоқчи. "Реал" Мадрид раҳбарияти аллақачон унга шартномани узайтириш таклифини жўнатган. 

Асенсиога бошқа топ жамоалардан таклиф бор. Агент Хорхе Мендеш барча таклифларни тинглайди, аммо испаниялик футболчининг устувор мақсади "Реал" билан янги шартнома имзолаш эканини билади. 

Маълум бўлишича, футболчининг тақдири 2-3 ҳафта ичида ҳал бўлади. Бунда молиявий масала у қадар катта роль ўйнамаслиги айтилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!