“Реал” ўзи тарбиялаган юлдузни қайта сотиб олади

“Реал” раҳбарияти клуби тарбияланувчиси бўлган Ашраф Ҳакимининг қўйиб юборилиши хато бўлганини тушуниб етди.

Жорий мавсумда Карло Анчелотти жамоасида ўнг қанот ҳимоячи нозик нуқта бўлиб қолди. Мадридликлар ўйинларда тезлиги панд бераётган Дани Карвахаль ўрнига бошқа футболчи қидиряпти.

Fichajes нашрининг ёзишича, мутасаддилар ПСЖда ўйнаётган марокашлик Ашраф Ҳакимини қайтариш масаласини кўтарган.

24 ёшли футболчи “Пеал” талаблари, клуб анъаналари ва жамоа муҳитидан яхши хабардор. Ўз вақтида клуб мураббийлар штаби унга асосий таркибдан жой бермагани учун Мадридни тарк этганди.

Ашрафнинг ўзи ҳам Мадридга қайтишга қарши эмаслиги айтилмоқда. Унинг трансфери 70 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!