"Реал" президенти Флорентино Перес "бомба" трансфер тайёрламоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби ёзги трансфер бозорида фаол ҳаракатларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Radio Marca хабар берди.

Манба маълумотига кўра, клуб президенти Флорентино Перес навбатдаги йирик трансфер уринишини тайёрламоқда. Яқин кунлар ичида "қаймоқранглар" раҳбарияти жамоани яна бир юлдуз футболчи билан тўлдиришни режалаштирган, бироқ қайси ўйинчи ҳақида гап кетаётгани ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, шу ёзда "Реал" аллақачон учта муҳим трансферни амалга оширди. Мадридликлар эркин агент сифатида "Ливерпуль"нинг собиқ ҳимоячиси Ибраима Конате ва "Манчестер Сити"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бернарду Силвани ўз сафига қўшиб олди. Шунингдек, клуб "Челси"га ҳимоячи Марк Кукурелья учун 55 миллион евро тўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!