“Реал” президенти Мбаппе бўйича кутилмаган хабар айтди
ПСЖнинг 23 ёшли ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда “Реал”га кўчиб ўтмайди. Буни клуб президенти Флорентино Перес чемпионатнинг сўнгги учрашувидан кейин футболчиларга маълум қилди. Бу ҳақда таниқли журналист Гильем Балаге хабар тарқатди.
- Менга клуб ичидаги манбаларим Флорентино Перес ўйинчиларга Килиан Мбаппе “Реал”га ўтмаслигини маълум қилганини хабар беришди. Энди буни Мбаппенинг ўзи тасдиқлашини кутишимиз керак, - деди Гильем Балаге.
Маълумки, ПСЖ ўз юлдузини ушлаб қолиш учун охиригача курашди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, парижликлар Мбаппенинг жамоада қолиши учун 300 миллион евро бонус ва йилига 100 миллион евро маош таклиф қилганидан кейин ўйинчи “Реал”га ўтиш фикридан қайтган.
Фикрлар