“Реал” президенти Неймар иши бўйича судга чақиртирилди
“Реал” президенти Флорентино Перес “Барселона”нинг собиқ раҳбари Сандро Росселга қарши судда гувоҳлик берадиган бўлди.
Манбаларнинг таъкидлашича, Россель бразилиялик футболчи Неймар билан шартнома тузишда коррупция ва фирибгарликка йўл қўйган. Мадрид клуби хўжайини Флорентина Перес эса собиқ ҳамкасбига қарши гувоҳлик берадиган 18 кишидан биридир.
Суд маҳкамаси 17 октябрь куни Барселонада бошланади. Прес 18 октябрга чақиртирилган.
Прокуратура органлари Росселга беш йиллик қамоқ жазоси ва 10 миллион евро миқдорида жарима талаб қиляпти. Шунингдек, Неймарнинг ўзи ҳам икки йиллик қамоқ ва 10 миллион евро жарима солиниши таклиф қилинган.
Фикрлар