"Реал" президенти Флорентино Перес европанинг топ клублари иштирокидаги Суперлигани ташкил этиш этиш ғоясини таклиф қилди.

У ўз фикрини ФИФА президенти Жанни Инфантино ва Европанинг бир қатор етакчи клублари вакилларига тақдим этди. Переснинг режаси бўйича топ-5 чемпионатларининг энг кучли жамоалари Суперлигада иштирок этишади. Ушбу жамоалар ўз чемпионатларида иштирок этишмайди ва мусобақа бутун мавсум давом этади.

Суперлига 20 тадан клубни ўз ичига олган 2 та дивизионга бўлинади. Тизим амалдагиси каби кўтарилиш ва тушиб кетиш кўринишида ишлайди ва бу фақат Суперлиганинг ўзида амал қилади.

Баъзи клубларга агар улар Суперлигага қўшилса, даромадларини икки баравар ошириши тахмин қилинмоқда.

"Реал" вакиллари ушбу вазият борасида фикр билдиришдан бош тортган бўлишса, ФИФА вакиллари қуйидаги фикрни билдиришди: "ФИФА президентининг вазифаларидан бири, бу футболга алоқадор мавзулар бўйича манфаатдор томонларнинг фикрларини тинглаш" дир.