"Реал" ПСЖ тўсиғидан ўта оладими? Кроос бу саволга жавоб берди
"Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоасини Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида ПСЖга қарши кутиб турган ўйин ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
"Бу жуда қизиқ қуръа бўлди. ПСЖ - биз тўқнаш келишимиз мумкин бўлган барча рақиблар ичида энг қийини. Лекин биз айнан шундай ўйинлар учун майдонга чиқамиз. Биз ПСЖга қарши учрашувни интиқлик билан кутамиз. Биз "Реал"миз ва шунинг учун ғалаба қозонишга катта ишонч билдирамиз", - деди германиялик футболчи.
ПСЖ ва “Реал” жамоалари ўртасидаги дастлабки ўйин 2022 йилнинг 15 февралида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса 9 март кунига режалаштирилган.
Фикрлар