“Реал” қай ҳолатда Жасур Яхшибоевга таклиф билдириши мумкин? - Хайрулла Ҳамидовдан жавоб

Бир неча кун аввал, Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоевга бошқа жамоалардан қизиқишлар борлиги ҳақида маълумотлар тарқалганди. Таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ютубдаги саҳифасида ушбу хабарлар юзасидан ўз фикрларини билдирди.

- Элдор Шомуродов терма жамоа йиғинига бориб, ўртоқлик ўйинларида қатнашади. Энди икки ҳафта терма жамоалар иштирокидаги баҳсларни кузатишга мажбурмиз. Бу пайтда бизнинг миллий жамоамиз ўртоқлик ўйинлари ўтказади. Қолганларда расмий учрашувлар бор. Биз жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичига чиқа олмаганимиз учун ҳам шунақа ўртоқлик беллашувлари билан чекланиб юраверамиз.

Яхшибоевнинг ўйинини кўриш кўпчилик учун қизиқ эди. Мадриднинг “Реал” дарвозасига гол киритганидан сўнг, унга бўлган талаб ошди. Сречко Катанец уни “Сантьяго Бернабеу”даги ўйиндан аввал чақиргани маълум бўлди. Аммо кейин Даврон Файзиев айтиб ўтганидек, у “Реал”га қарши баҳсда жароҳат олган. “Интер” билан беллашувга тайёрланиб олиши учун унга муддат керак экан. Шу боис “Шериф” клуби терма жамоа иштирокидаги баҳсларга таклиф этмасангизлар, деган маънода хат жўнатган. ЎФА молдоваликларнинг илтимосини инобатга олган. Бу тўғри бўлган, деб ўйлайман. Чунки бу ўртоқлик ўйини. Бундай учрашувларга исталган футболчилар борса бўлади. Яхшибоев жароҳатини жиддийлаштириб олиши мумкин.

photo_2021-09-29_01-56-00

Нега Жасурни ҳозир безовта қилмаслик керак, деяпман? Яхшибоевга европаликларнинг нигоҳи қаратилган. Элдор Шомуродовга қандай қараган бўлса. Биттагина ўйин Яхшибоевнинг даражасини, ҳолатини унга бўлган талабни ошириб юборди. Ўйиндан кейинги интервьюсида у “Реал”да фаолият юритишни орзу қилганини айтиб ўтган.

Ўзи футболчилар ёки "реалчи", ёки "барсачи" бўлади. Ҳозир футбол ўйнаб юрганлар айнан “Реал” ҳамда “Барселона”нинг эрасида ўсишди. Шунинг учун ё униси, ё бунисида ўйнаш орзуси бўлади. Буни табиий қабул қиламиз.

“Реал”нинг шундай одати бор: унга гол урган футболчиларга таклиф билан чиқади ёки кўз остига олиб қўяди. Аммо Яхшибоев энди порлаб чиққани учун, футбол оммасига деярли нотаниш бўлгани боис, унақа талаб бўлмайди. 2-3 та ўйинда ўзини кўрсатиши лозим. Шу ўйинларга сақлаши учун терма жамоага келмагани маъқул бўляпти. 

Жасурга талаблар бор, ўзи орзу қиладиган “Реал”дан бўлмаса ҳам яхши клублардан таклиф тушаётганини эшитмоқдамиз. Бу маълумотлар расмий эмаслиги боис тўхталиб ўтмаймиз. Агентлар ишга киришса, футболчи 2-3 ўйинда ўзини стабил кўрсатиб берса, гапириш мумкин. Битта баҳс, ҳаттоки “Сантьяго Бернабеу”да киритилган гол ҳам стабиллик учун жавоб бера олмайди. Максим Шацких бир учрашувда икки бор дарвозани ишғол этган. Кейин “Ньюкасл” ва бошқа жамоаларга гол урган. Унга стабиллик бор эди, Европа биларди. Шунинг учун ўша пайтлар Шацкихни талаб қилишган.

Стабиллик билан битта ўйинда порлаш тарозига қўйиладиган бўлса, ўша кунги ҳиссиётлар билан бир кундаги порлаш бошқача кўриниб кетиши мумкин. Лекин стабиллик ҳаммаси ўтиб кетгач, сув тинганидан сўнг ҳаммаси бошқача кўринаверади.

gettyimages-1335086962-1024x1024

Элдор Шомуродовда ана шу стабиллик бор. Уни Европа анчадан бери кузатяпти. “Рома”да захирадан майдонга тушгани, охирги учрашувда қатнашмаган бўлса ҳам, унинг салоҳиятини Европа билади. Шунинг учун “Севилья” қизиқаётгани борасидаги хабарлар ростга ўхшайди, - деди Хайрулла Ҳамидов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
08/10/2021 16:17
Ортикча пиар! Испан клублари кизикишига ва унчалик машхур булмаган клублардан уйинчи олишига ишонмайман. Албатта бизнинг уйинчилар Испания ва Англияда у
Baxil Alihuja
08/10/2021 16:17
йнай олишади, факат дарров эмас!