“Реал” қидирган футболчисини Англиядан топди

“Қироллик клуби” таркибини кучайтириш мақсадиди “Лестер” ярим ҳимоячиси Юри Тилемансга кўз тикмоқда.

Маълумотларга қараганда, бельгиялик футболчи Мадридга кўчиб ўтиш мақсадида “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм” таклифларини рад этди.

Томонлар бу трансферни ёзда амалга оширишни режалаштиряпти.

23 ёшли Тилеманс 2019 йилнинг январидан бери “Лестер” таркибида тўп тепмоқда. Унинг бу жамоа билан ҳамкорлиги 2023 йилнинг 30 июнигача расмийлаштирилган. Жорий мавсумда истеъдодли ярим ҳимоячи 18 та ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!