“Реал” қидирган ўйинчисини Англиядан топди

“Реал” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш мақсадида “Лестер” марказий ярим ҳимоячиси Юри Тилемансни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Бельгия терма жамоасининг 25 ёшли футболчисига харидор кўп. Анчадан бери “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” бу ўйинчини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда. “Лестер” етакчи футболчисини чемпионатдаги рақобатчиларга сотишга шошилмаяпти.

Эди Тилеманс олдида дунёнинг энг кучли клубларидан бирига ўтиш имконияти пайдо бўлди. Табиийки, ҳеч бир футболчи “Реал” таклифини рад этмайди.

“Лестер” 2019 йилдан бери тўп тепаётган ярим ҳимоячининг амалдаги шартномаси келаси ёз якунланишини инобатга олиб, уни 55 миллион еврога сотиб юборишга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!