“Реал” қимматбаҳо футболчи олади
“Реал” раҳбарияти Серхио Рамос ва Рафаэл Вараннинг кетишига тайёргарлик кўрмоқда. Мадридликлар ҳимоя марказига “Вильярреал” етакчиси Пау Торресни олиб келишга қарор қилган. Бунинг учун “Қироллик клуб” 65 миллион евро миқдоридаги маблағдан воз кечишга тайёр.
Маълумки, Серхио Рамос янги шартномани қабул қилмади. Варан эса, кучини бошқа жамоаларда синаб кўрмоқчи ва ёзда клубни тарк этади.
Зинедин Зидан жамоаси раҳбарлари ёзда бир неча ҳимоячини харид қилишни мўлжалламоқда. Бироқ, Пау Торрес мадридликларнинг асосий трансфер нишони бўлиб қолаверади. Шу ўринда, “Реал” рўйхатида Давид Алаба, Калиду Кулибали ва Жюль Кунде сингари футболчилар номи қайд этилган.
Фикрлар