"Реал" қишда янги футболчи сотиб оладими? Анчелотти жавоб берди

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа қишки трансфер вақтида футболчи харид қилмаслигини айтди. Мураббий мавсум ўртасида янгиларни кўришни истамаяпти. 

"Бензема қайтди. У биз учун муҳим футболчи. Олдинда бир нечта турнирлардан иборат қийин тақвим кутиб турибди. Мартгача кўплаб ўйинлар бўлади. 
 
Ҳар ким алоҳида баҳоланади. Агар трансферлар ҳақида гапирадиган бўлсак, биз унга муҳтож эмасмиз. Айни дамда жамоа ўтган мавсумдагидан яхшироқ ҳолатда", - деди Анчелотти. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!