"Реал" раҳбарияти Анчелоттидан ҳавотирда

Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасига кетишдан олдин "Реал"даги сўнгги мавсумига тайёргарлик кўрмоқда.

Италиялик мутахассис келаси йил ёзида, яъни унинг "Реал" билан амалдаги шартномаси якунлангандан сўнг янги лавозимни эгаллайди. Журналист Антон Меананинг фикрича, клуб ушбу вазиятдан бироз хавотирда. Улар ҳозирги инқирозли вазиятда футболчиларни руҳлантириш Анчелотти учун қийин бўлади деган фикрда. Чунки кейинги мавсумда жамоани бошқа мураббий бошқаришини ҳамма аллақачон билади.

Бундан ташқари, манбага кўра, Карло Анчелотти таклиф тушса, "Реал" билан шартномани узайтиришга қарши эмас эди, аммо Бразилия футбол федерацияси бу борада тезроқ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!