"Реал" раҳбарияти Асенсио масаласида якуний қарорга келди
“Реал”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячи Марко Асенсио Мадрид клубида қолиши мумкин. El Debate нашри хабарига кўра, "қироллик клуби" раҳбарияти 27 ёшли испаниялик футболчига маоши оширилган ҳолда тўрт йиллик янги шартнома таклиф қилишга тайёр.
Манбанинг қайд этишича, «қаймоқранглилар» Асенсионинг маошини йилига 4,5 дан 4,8 миллион еврога оширади. Ўз навбатида футболчининг агенти Хорхе Мендес 5,5 миллион евро талаб қилмоқда, бироқ “Реал” футболчи вакилининг шартларига рози бўлмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Асенсионинг "Реал" билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Унинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар